Қош қўяман деб, кўз чиқаришибди.

0

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалласида туман ИИБ ходимлари фуқарони уриб, ўлдириб қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Фуқаро Ҳасан Хушматов маст ҳолда уйида жанжал қилганидан кейин укаси томонидан чақирилган туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишади.

Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ. Хушматовни бир неча бор уриб, унга тан жароҳати етказади ва фуқаро 11 июль куни шифохонада вафот этади.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар инспектор ёрдамчилари қамоққа олинганди.

Сурхондарё вилояти прокуратурасига кўра, ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси вилоят судига юборилган.

Денов туман ИИБ профилактика инспектори С.П.га нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 208-моддаси билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here