Aфғонистон масаласида Эрон ва Тожикистон позициялари яқин. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раиси Тожикистонга қилган расмий ташрифи якунидаги брифингда айтди.

0

“Aфғонистондаги вазият бўйича бизнинг позицияларимиз яқин, четдан келганлар барқарорликка эриша олмади ва Aфғонистонда хавфсизликни таъминлай олмади, аксинча вазият ёмонлашди. У ерда барқарорлик керак”, — деди у.

 

Унинг фикрича, афғонлар ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва белгилаши керак, ҳукумат ҳамма сиёсий ва этник гуруҳларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда инклюзив бўлиши керак.

 

“Aфғонистонда террорчиларнинг борлиги нафақат Aфғонистоннинг ўзига, балки бутун минтақага хавф туғдиради. Биз террорчилик йўналишини ривожлантирадиган ва бу жараённи рағбатлантирадиган барча ҳаракатлар ва тенденцияларга қаршимиз”, — дея қўшимча қилди Раиси. У Aфғонистонда тинчликка фақат музокаралар йўли билан эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here