Диққат! Россияда 13 ёшли Ўзбекистонлик қиз жасади топилди

0

Қизнинг жасади Санкт-Петербург шаҳрида Индустриалний проспектидаги ўн икки қаватли бино ёнида топилган. Бу ҳақда 29 сентябрь куни «Фонтанка» маълум қилган.Суриштирув давомида марҳум яшайдиган тўққизинчи қаватдаги ошхона ойнаси очиқ бўлгани аниқланган. Қизчанинг ойнадан тушиб кетгани ҳақидаги тахминлар ҳам бор.Ҳужжатларга кўра, қизнинг ота-онаси Санкт-Петербургга ўтган йили февраль ойида келишган. Бироқ шу вақт ичида фақатгина онасигина рўйхатдан ўтган. Қизни эса шаҳарга шу йилнинг июль ойида олиб келишган. Мактабга жойлаштиришга ҳам улгуришмаган. Ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилмоқда.Аввалроқ Москва шаҳрида 1990 йилда туғилган ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here