Гулчехра Эшонқулова нима сабабдан Америкага кетганини айтди

0

Гулчехра Эшонқулова нима сабабдан Америкага кетганини айтди
У ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиқиши тақдирдан эканини таъкидлаган
Актриса Гулчехра Эшонқулова ўзидан ўн уч ёш кичик йигитга турмушга чиққани ва Америкага кетиб қолиш сабаблари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Америкага кетиш уларнинг режасида бўлмаган. Ўғли Амир Туркияда туғилгган. Актриса шу сабабли ўғлининиг Ўзбекистонда кўп касал бўлганини таъкидлади. Улар Ўзбекистонда олти ой яшаган ва кейин Америкага, қайнотасининг олдига учиб кетган.

«Америкага кетиш бизнинг ҳаёлимизда ҳам бўлмаган. Туркиядан кетиб Ўзбекистонга борганимизда Амирбек денгизли жойда туғилгани учун кўп касал бўлди. учун Ўзбекистонда олти ой давомида яшадик ва шу фурсат ичида касалдан боши чиқмади. Касал бўлаверди. Қайнотам Америкада бўлгани учун биз шу ерга келдик. Америкага келишимиз билан шамоллаши тўхтади. Тақдир ҳақида кўп гапираман. Америка мавзусида яна тақдирга тўхталиб ўтмоқчиман», — дейди у.

Шунингдек, у турмушга чиқишидан олдин Америкага уч марта виза олгани ва баъзи сабабларга кўра умуман боролмаганини таъкидлади. Актриса Америкага кетиб қолиши ва ўзидан ўн уч ёш кичик йигитга турмушга чиқишининг сабабини тақдирдан деб айтди.

«Мен ишлаб, ўқиб юрганимда уч марта Америка визасини олганман. Биринчи марта визани айланиб, кўриб кетаман деб олгандим. Суратга олишим бўлиб қолди келолмадим. Иккинчи марта ҳам суратга олиш сабабли боролмадим. Учинчисида ҳаттоки билет олдим. Отдан йиқилдим ва менга фақат ётиш кераклигини айтишди. Касалхонада ётганимда телевизорда Ню-Ёркда сув тошқини бўлганлиги сабабли самолётларнинг қўнишга рухсат бермаётгани ҳақида кўриб қолдим. Мен кейин тушундим Аллоҳ нима учун мени йиқитиб ётқизиб қўйганини. Бу билан Аллоҳ нима демоқчи бўлганини энди билдим. Турмуш ўртоғинг билан келасан. Қўлингда фарзандинг бўлади. Ўша пайти насибанг шу ерда бўлади деган экан. Шунинг учун айтишим мумкин, бу ҳаммаси тақдиримда битилган экан. Турмуш ўртоғимга турмушга чиқишим, Туркияга кетишим, Амирни Туркияга туғилиши, Америкага келиб, бу ерда Сумая қизимиз туғилиши керак бўлган экан. Шулар тақдиримда бор экан», — дейди актриса.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here