Матёқуб Матчонов қандай айблов билан қамалганини айтди (видео)

0

«У пайтда замон шундай эди», — дейди у
«Дўстлик» ордени соҳиби, актёр Матёқуб Матчонов «Инсон қадри» кўрсатувига берган интервьюсида қандай айблов билан қамалганини маълум қилди.

Унинг сўзлариаг кўра, актёр бизнес ҳамкорининг ўғли МХХ ташкилотининг юқори лавозимида ишлайдиган инсоннинг келини билан дўстлашгани учун айбланган. У буни қасд олишнинг усули деб айтди.

«Шеригимнинг, яъни тадбиркорликдаги ҳамкориннинг ўғли ўша пайтдаги бир МХХ ташкилотининг катта лавозимга ишлайдиган одамининг келини билан дўст бўлганми билмайман. У боланинг ҳеч қандай гуноҳи ҳам йўқ. Унинг отасининг ҳам гуноҳи йўқ. У пайтда замон шундай экан. Сўраб-суриштирмас экан. Демак, қасд олишнинг бир йўли бўлса керак. У ўзининг келинидан қасд олиш учун шу болани қайсидир маънода жазолаб, унинг отасини жазолаб, отасининг шериги бўлганим учун мени жазолади. Мени нима алоқам бор? Терговчига ҳам савол беряпман. Мен нима гуноҳ қилдим? Айбимни айтинглар десам. Сиз ънетў одам билан шерик бўлгансиз дейди. Шу ҳам айбми?»,— дейди актёр.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here