«Сен аввал эркак бўлгин». Аҳад Қаюм унга ўлдириш билан таҳдид қилган Фаррух Раимовга жавоб қайтарди (видео)

0

Шунингдек, бу пиар эмаслигини таъкидлади
Продюсер, актёр Аҳад Қаюм унга ўлдириш билан таҳдид қилган Фаррух Раимовга жавоб қайтарди. Фаррух Раимов унинг пиарларидан чарчаб кетганини айтиб, ўлдириш билан таҳдид қилган эди. Аҳад Қаюм Дилсўз ва «Манго» гуруҳининг бошқа вакиллари ҳурмати унга индамай келгани, бироқ телефон қилганида муомаласига тушунмагани сабабли видеомурожаат билан чиқаётганини айтган.

«Бу сафарги видео мурожаатим хотинини пулига яшаб юрганларга. Машҳур санъаткор қизларимизга уйланиб олиб, уларнинг орқасидан кун кўриб, менга ташланманг. Яқинда синглимиз Дилсўзнинг эри, у санъаткор бўлиб санъаткор эмас, ҳеч ким билмайди. Мангодаги болалар ва Дилсўзнинг ҳурмати унга жавоб бермай юргандим. Лекин, гаплашсам жуда ҳам уни гапини тушунмадим. У билан пиар қилмайман. У бола билн рейтинггимни ҳам тенглаштирмайман. Ҳурматини қилиб телефон ҳам қилдим. Мақсадини билмоқчи эдим, лекин гапларига тушунмадим. Видеомурожаат қилишдан мақсадим, илтимос болалар Тошкент алфонсга тўлиб кетди, хотининггизнинг орқасидан мақтаниб, қайнатасининг орқасидан мақтанманг. Эркак киши ўз кучига ишониб, эркак бўлиб юрсин. Мен сенга эркак бўлиб юргин деб гапираётганим йўқку, Фаррух. Сени ҳам исталган даврада хотинининг орқасидан кун кўриб юради, хотинининг машинасини ҳайдаб юради дейди, лекин сенга буни бирор марта гапирмаганман», дейди у.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here