Актриса Азиза Ёқубова аслида эри билан ажрашмаган

0

Азиза Ёқубова эри билан ажрашгани ҳақидаги саволларга жавоб берди
Шунингдек, ҳаётда нимадан кўп афсусланишини айтди

Актриса Азиза Ёқубова саҳифасида мухлисларидан келган эри билан ажрашгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Унинг таъкидлашича эри билан ажрашмаган. Ҳозирда улар бирга яшамоқда. Бироқ, ҳаётда энг кўп нимадан афсусланиши ҳақидаги саволга у севганидан эканини таъкидлаган.

Бундан ташқари, актрисадан қачон ҳижобга кириши ва қанча фарзандли бўлишни хоҳлаши ҳақида савол берилган. Азиза Ёқубова эса ҳижобга Аллоҳ насиб этган кун киришини, яна 8 нафар фарзандли бўлишни ҳохлашини айтган. Энг катта орзуси эса бола асраб олиб, чиройли тарбия бериш эканини қайд этган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here