«Столнинг устига чиқиб одамларни кулдирётганди»(видео)

0

Мирзабек Холмедов Валижон Шамсиев билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди
«Столнинг устига чиқиб одамларни кулдирётганди», — дейди у

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Мирзабек Холмедов Валижон Шамсиевнинг «Мирзо» театрига келиши ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, Валижон Шамсиевни Кўкчада тўйда кўриб қолган. Ўша пайти унинг стол устига чиқиб одамларни кулдирётганини таъкидлади.

«Кўкчада тўйда столнинг устига чиқиб одамларни кулдирётганди. Қарасам жуда ҳам тақлидга уста, ҳаракатлари ҳам чаққон. Мени танийсизми дедим. Ҳа танийман дедим. Биз театр ташкил қилмоқчимиз келинг дедим. Келди. Шундан кейин мен, Шукурулло, Валижон, Матёқуб акани, Болтавой акани таклиф қилдик», — дейди Мирзабек Холмедов.
Шунингдек, Валижон Шамсиевнинг Мирзабек Холмедовни тўйда кўриб қолганда Соибхўжаевнинг овозини тақлид қилаётганини таъкидлади. Актёр «Мирзо» театрига ҳайит куни борганини ва шундан бери улар ҳар ҳайит байрамини бирга нишонлашини айтди.«Тўйда давра олиб бораётган эдим. Соибхўжаевнинг овозини тақлид қилаётгандим. Мирзабек ака тўйхонага кириб келди. Кейин унга навбат бердим. Мен театрга ҳайит куни келганман. Ўшандан бери ҳар ҳайитни бирга кутиб оламиз», — дейди Валижон Шамсиев.  Мирзабек Холмедов Валижон Шамсиев билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here