Самарқандда содир бўлган газ портлаши бўйича маълумот берилди

0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлаб, икки киши тан жароҳати олганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бош Прокуратура матбуот котиби изоҳ бериб, жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чилонзордаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаши ҳолати кузатилган эди. Шунингдек, Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин содир бўлганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here