Инстаблогер Бонамур ўзи ҳақидаги сирни ошкор қилди

0

«Шу гапларни айтиш учун 20 йил бошим эгик юрди».Блогер, Bonamur тахаллуси билан танилган Умида Абдуғаффорова болалигидан инсонлар унинг устидан кулгани, мазаҳ қилгани ҳақида гапириб, муваффақият сири ҳақида айтиб берди.Унинг сўзларига кўра, 4 йил олдин қўлимдан ҳеч нарса келмайди деб ўйлаган. Ҳозир эса у қўлидан ҳамма нарса келишини таъкидлади. Bonamur ёшлигида унинг нуқсони бўлганини, шу сабабдан одамлар уни камситганини айтди. У онасининг вафоти ҳаётидаги энг катта йўқотиш экани ҳақида гапирди.«4 йил олдин қўлимдан ҳеч нарса келмайди деб ўйлардим. Бугун эса аксинча. Қўлимдан ҳамма нарса келади. Шунчаки ўзингизга ишонинг. Қанча керак бўлса шунча ҳаракат қилинг. Бу уят эмас, бу кучлилигингизнинг кўрсаткичи. Ҳа мен ўша 16 йил ичида ҳамма камситган, масхара қилган, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган қизман. Мана энди бошимни тик тута оламан. 20 йил ичида ҳеч кимнинг ёрдамисиз ҳаммасига ўзим эришдим. Ким учундир бу оддий ҳолат, лекин ҳамма дахшатни мен ўзим бошимдан ўтказдим. Энг катта йўқотиш — онамни йўқотдим. Камситишга, пульсизликка, хўрликларга чидаб ўтдим. Мен учун бу катта ютуқ. Ҳозир қўлим ҳамма жойга етади. Пулим бор, ҳурматим бор, мен керак бўлган инсонлар бор. Сиз мен ҳақимда негатив фикрларни гапириб ўтирганингизда мен ўз устимда ишладим. Энди сиз хонангизни бир бурчагига қараб орзу қилиб ўтирганингизда мен яшаябман», — дейди блогер.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here