Наргиза Абдуллаева нима сабабдан «запрет»га тушганини айтди

0

«Ўша одам кўпчиликка мени йўқ қилишларини айтган», — дейди у
Актриса, телебошловчи Наргиза Абдуллаева нима сабабдан «запрет»га тушгани ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, «запрет»га тушишига бир инсон уни чойга таклиф қилинганида рад этгани сабаб бўлган. Актриса шундан сўнг баъзи кинолардаги ролларидан суратга олиш бошланишига уч кун қолганда олиб ташланганини таъкидлади. «Орада анча йўқ бўлиб қолдим. Агар санъат бундай бўладиган бўлса, санъаткор бўлмай қўя қолай дедим. Битта кўрсатувга чиқаман деганимда бошқача таклифлар бўлган. Чойга, кафега таклиф қилган. Бу ҳаммада бўлиб ўтса керак. Кино соҳасида ҳам уч кун қолганда мени бош роллардан олиб ташлашган. Кейин кўп киноларга чақирмаган. Ўша одам кўпчиликка йўқ қиласан, чиқармайсан деган. Чунки мен у одамнинг шартига рози бўлмаганман. Мен машинасини, уй-жойини олмаганман. Шунинг учун санъатдан четлаттирган. Бошқа актрисаларни топиб тинчиб кетди. Лекин уларни актриса деёлмайман. Сиз ўзингизни ким деб ўйлайсиз? У мени камситган. Кийинишингиз тўғри бўлмаса, қаранг ҳаммани тагида машинаси бор деган менга. Мен пиёда юрсам ҳам мағрурланаман дедим. Ҳеч қачон эгилмайман деганман», — дейди актриса.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here