«Аристократлар» жамоасининг янги концерти қачон бўлиши маълум қилинди

0

Актёр, телебошловчи, Гули Асалхўжаеванинг ўғли Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида «Аристократлар» жамоасининг концерти қачон бўлишини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, концерт 16 октябрь куни бўлиб ўтади. Жаҳонгир Хўжаев унга кириш бепул бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у концертда янги ва кулгули ҳазиллар бўлишини айтди.

«Дўстлар, ‘Аристократлар’нинг концертига тайёрланяпмиз. 16 октябрь соат 14:00 да жонли эфирга келиб кўришингиз мумкин. ‘Аристократларʼ шоусига кириш бепул бўлади. 3000 кишилик жой. Катта саҳнада бомба шоу бўлади. 16 октябрь ‘Aristokratlarʼ сиз билан янги, кулгули ҳазиллари бўлади», — дейди у.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here