COVID-19 сабаб бутун Россияда 8 кун ишлар тўхташи мумкин

0

Россия бош вазири Михаил Мишустин 19 октябрь куни бутун Россия бўйлаб 30 октябрдан 7 ноябргача ишланмайдиган кунлар эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда TACC хабар берди.

Россия бош вазирининг ўринбосари Татяна Голикова коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли президент Владимир Путинга мурожаат қилиб, 30 октябрдан 7 ноябргача ишламайдиган кунларни жорий этишни таклиф қилган эди. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли, дам олиш кунлари 23 октябрдан бошланиши мумкин.

Голикова, шунингдек, 7 ноябрдан кейин ҳудудларга объектларни фақат QR-кодлар билан очишни таклиф қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here