Собиқ хонанда Ирода Юсупова нега тарк этганлигини айтди (видео)

0

Унинг сўзларига кўра, эндигина ижодининг чўққисига чиқаётган пайти, яъни 2005-2006 йилларда у оилани танлаган. 2009-2010 йилларда турмушга чиққан ва шундан бери ижод қилмаяпти.

«Мен санъат соҳасида чиқиб келаётганимда, 2005-2006 йилларда чўққига қараб чиқаётган эдим. Менимча, ҳар бир аёл кишининг мақсади оила бўлса керак. Биринчи қўйган мақсади. Шу 2009-2010 йилларда оилани танлаб, турмушга чиққанман. Шундан кейин мен санъатда кўринмадим. Ҳозир ҳам ижодга қадам қўймадимку, лекин чақиришяпти телевиденияга, кўрсатувларга. Ҳозир ижтимоий тармоқларда одамлар ёзяпти. Қаерга йўқ бўлиб қолдингиз сизни соғиндик деб. Одамлар қизиқаётгани учун чиқяпман. Мана энди излашяпти. Чунки олдин мен интернет тармоқларида йўқ эдим», — дейди хонанда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here