Ҳижоб ўраб шу ишни қилсанг қандай аёлсан?

0

Facebook ижтимоий тармоғида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимларига миннатдорчилик хабари эълон қилинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йилнинг 12 октябрь куни миннатдорчилик муаллифи бўлган фуқаронинг “Iphone 11 Pro МаХ” русумли телефонини A.Темур кўчасида жойлашган дўконда ўғирлаб кетишган. Ходимларнинг тезкор чоралари натижасида жиноят “иссиқ издан” фош этилди.

Aниқланишича, 26 ёшли гумонланувчи қиз пойтахт ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги сара кийим дўконларидан мобил телефонларни ўғирлар экан. Жабрланувчи ходимларга чин қалбдан миннатдорчилик билдириб, фуқароларни огоҳликка чақирди.

Кўпинча айнан огоҳлик сабабли жиноятлар қурбонига айланмаслик мумкин. Қўлга олингандан сўнг гумонланувчи яна бешта мобил телефон ўғирлаганини тан олди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here