Диққат! Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилади

0

Ўзбекистон аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази — «РРТМ» Давлат унитар корхонасининг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, навбатдаги режали профилактика ишлари 1–23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 06:00 гача телеузатгичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here