“Бу дўзах” ёки +50С ҳароратда ҳаёт

0

Иқлим инқирози келажакнинг эмас, бугунги куннинг хавотирли ҳодисасига айланиб улгурди. Дунёнинг кўплаб ҳудудларида у аллақачон бошланган.
Миллионлаб одамлар кескин ҳароратда, сув тошқини ва ўрмон ёнғинлари қаршисида яшамоқда.
Қуйида дунёнинг турли чеккаларида яшовчи беш инсон кескин ҳарорат уларнинг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беради.Шакила Бано оиласи уйқуга кетаётганда ётоқларини Ҳиндистондаги бир қаватли уйлари томига солиб беради. Баъзи тунларда уй ичи жуда иссиқ бўлади. Том ҳам юрганда оёқни куйдирай дейди. “Жуда қийин, – дейди у. – уйқусиз тунларимиз кўпайган.”
Шакила эри, қизи ва уч набираси билан Аҳмадободдаги деразасиз уйларида яшайди. Уйни салқин қилиш учун шифтда биргина вентилятор бор.
Иқлим ўзгариб, Ҳиндистондаги аксар шаҳарларда ҳарорат 50С ни уряпти. Аҳолиси зич, катта шаҳарларда айниқса кучли бўлмоқда. Бетон каби материаллар иссиқни тутиб қолиб, сўнг уни ўзидан чиқара бошлайди, ҳароратни кўтариб юборади. Тунда ҳам иссиқдан дам олиш йўқ, аксинча, ҳарорат кўтарилади.
Шакиланикига ўхшаган уйларда ҳарорат ҳозир +46С га етади. Иссиқдан бош айланади. Набираларига иссиқлик тошиб, иссиқдан чарчаб, диареяга чалинишади.
Танани салқин сақлаш учун қўлланадиган усуллар, айрон ва лимон сувлари ичиш ҳам иш бермай қўйган. Бунинг ўрнига улар томларини оққа бўяш учун қарз олишган. Оқ юзалар қуёш нурини кўпроқ қайтаради ва томдаги оқ бўёқ уй ичидаги ҳароратни 3-4 даража пастроқ бўлишига ёрдам беради.
Шакила учун фарқи катта. Хона салқинроқ ва болалар яхшироқ ухлайди. “У тушдан кейин ухлай олмайди, – дейди у ухлаб ётган набирасини кўрсатиб. – Ҳозир тинч ётибди.””Мен иссиқлик маконидан келганман”, дейди Сиди Фадуа. Аммо ғарбий Африкадаги шимолий Мавритания ҳозир кўп одамлар учун яшаб ишлашга жуда иссиқ. Бу ерда иссиқлик одатий ҳол. “Ўтдек иссиқ”.
Сиди 44 ёшда, Сахрои Кабирга ёндош жойлашган кичик бир қишлоқда яшайди. У шу ерга яқин жойдаги туз конида ишлайди. Иш жуда оғир. Иқлим ўзгариши сабабли ҳудуд янада исир экан, ишлаш ҳам оғирлашаверади. “Бунақа иссиққа дош беролмаймиз, – дейди у. – Биз машина эмасмиз.”
Ёзда +45С ҳароратдан баланд бўлганда иссиқдан қочган Сиди тунда ишлай бошлади.
Иш топиш осон эмас. Чорва боқиб тирикчилик қилганлар ҳам ҳозир ундай қила олмайди, қўй ва эчкиларга ўтлаши учун яйловнинг ўзи йўқ.
Соҳилдаги Нуазибу шаҳрига кўчиб кетишни режалаётган кўплаб қўшнилари каби Сиди ҳам кўчишни кўзлаб юрибди. Океандан келаётган шабада шаҳарни салқинлатиб туради. Маҳаллий аҳоли у ерга қирғоққа туз ташийдиган, дунёдаги энг узун поездда йўлга чиқади.
“Одамлар бу ердан кетяпти, – дейди Сиди. – Улар иссиққа ортиқ бардош бера олмайди.” 20 соатлик йўл юриш хавфли. Одамлар иссиқ ва қуёш нури уриб турган вагон устида ўтиради. Кечаси эса ҳарорат музлатадиган даражага боради.
У Нуазибуда балиқчилик саноатида иш топишга умид қилмоқда. Шабада одамга бироз хордиқ бериши мумкин, аммо борган сари кўпроқ одам иссиқдан қочиб, шаҳарга борар экан, иш топиш ҳам қийинлашиб бораверади. Сиди эса умидини сўндирмоқчи эмас.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here