Ҳалокат! Йўловчи поезди асфальт текисловчи машина билан тўқнашди

0

Душанба, 8 ноябрь куни Шимолий Осетия (Россия)да «Владикавказ – Адлер» йўловчи поезди ва асфальт текисловчи машина тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-қурилиш техникаси ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

ИИВ ҳудудий бошқармаси хабар беришича, тўқнашув пайтида йўл-қурилиш техникаси темир йўлни кесиб ўтувчи пиёдалар йўлагини асфальтлаётган бўлган.

Тўқнашув оқибатида поезд издан чиқиб кетмаган ва йўловчиларга шикаст етмаган. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here