Яккабоғда маст эркак хотинини уриб ўлдирди

0

Қашқадарё вилоят прокуратураси 2021 йил 21 октябрь куни содир бўлган жиноят ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, Яккабоғ тумани «Уйғур» маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатда Г.Х. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here