“Вой-дод дегинг келади” – Светлана Артикова( видео)

0

“Сиз билан биз моддий томондан қийин аҳволга тушиб қолган, ёки зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлаяпмиз! 25 мингга яқин аёлга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Бу дегани аёл ўзини ҳукуқини билмайди. Ишчи гуруҳ томонидан уларга ҳуқуқий кўмак бердик, шу билан бирга тиббий ёрдам ҳам кўрсатилди. Давлат раҳбари битта тамойилга алоҳида эътибор қаратяпти, бу ҳам “қонун устувор – жазо муқаррар!”.

 

Шу йилнинг ўзида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 2012 та жиноят ишлари кўрилган, демак 2012 та жиноят содир бўлган. Шундан 1629 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган. Энг ачинарлиси, войдод дегинг келади шулардан 19 фоизи аёллар. Яъни аёл киши аёлга нисбатан зўравонлик, тазйиқ ўтказяпти”, дейди Артикова.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here