Ана ҳолос! Болалар боғчасида топилган жасад

0

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 07:00ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманидаги “Қўрғонча” маҳалласи Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносида бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу шахс таълим ташкилотида мавсумий ўт ёқувчи вазифасида фаолият юритган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган ва айни кунларда Қўштепа тумани ҳокимининг қарори билан мазкур бахтсиз ҳодиса сабаблари махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

“Барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан вафот этган шахс ҳамда унинг қандай лавозимда фаолият олиб борганлиги ҳақидаги тахминий, тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликларини сўраймиз.

Маълумот учун, ушбу шахс Қўштепа туманидаги “Қўрғонча” маҳалласида жойлашган 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мавсумий ўт ёқувчи вазифасида фаолият юритган. Ишчи гуруҳ хулосаси тайёр бўлса бу ҳақда албатта расмий саҳифаларимизда қўшимча хабар берамиз”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 17 ноябрь куни “Агрокимётаъминотсервис” МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда икки нафар ёлланма ишчи қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан захарланиб вафот этишган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here