Майк Тайсон марихуана ишлаб чиқарадиган завод очди

0

Тайсон заводни умр бўйи чекувчи бўлган ҳамда ҳиссий ва жисмоний дам олиш йўлларини қидираётганларга ёрдам бериш учун очган.

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзининг Tyson 2.0 марихуана заводини ишга туширишга қарор қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Tyson 2.0 26 ноябрь куни Колорадода Columbia Care тиббий компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилди. У ҳозирда 16 штатда 99 та диспансерга эга.

«Майк Тайсоннинг нашага бўлган иштиёқи ва ўзининг ижобий тажрибалари орқали брендга олиб келган тушунчаси туфайли биз жуда машҳур бўлган маҳсулотни имкон қадар тезроқ бозорга чиқаришимиз кераклигини билардик. Биз энг йирик бозорлардан бири бўлган Колорадода иш бошладик ва бутун мамлакат бўйлаб кенгайиш учун тажрибамиздан фойдаланишни интиқлик билан кутамиз», — деди Columbia Care директори Жесси Ченнон.
Tyson 2.0 бренди бир унция (28,3 г) марихуана пакетини, шу жумладан машҳур Maui Wowie’ни 89,95 доллардан сота бошлайди. АҚШда бир унция марихуананинг ўртача нархи 82 долларни ташкил этади. Tyson 2.0 келгуси ойларда 3,5 граммли пре-роллс ва қутили марихуана сотишни режалаштирмоқда.

«У шунчаки маҳсулотга ўз номини ёзиб қўймайди. Биз маҳсулотни Майк маъқулламагунича бозорга чиқармаймиз. Тайсон тадқиқот ва ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этади ва ўзи ёқтирган навларни шахсан танлайди», — дея CNBC Tyson 2.0 бош директори Адам Уилкснинг сўзларини келтирган.
55 ёшли Тайсоннинг айтишича, у заводни умр бўйи чекувчи бўлган ҳамда ҳиссий ва жисмоний дам олиш йўлларини қидираётган бошқа одамларга ёрдам бериш учун очган.

Бокс афсонаси наша ёки CBD линияларини тарғиб қилиш учун машҳурликдан фойдаланган машҳурлар рўйхатига қўшилди. Мисол учун, Боб Марли оиласи 2016 йилда Marley Natural марихуана линиясини ишга туширганди. Актёр ва комедиячи Сет Роген 2019 йилда Houseplant наша компаниясига асос солган.

Аввалроқ Uber Eats марихуана етказиб беришни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Ҳиндистон полицияси Amazon раҳбарларини марихуана контрабандасида айблади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here