Номаълум юқолган раҳбар қаерда?

0

Полковник Садиров Азиз Сирожиддинович Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимда Ахмат Саатов фаолият кўрсатган. У 2020 йил август ойидан буён раҳбар бўлиб ишлаб келаётганди. Унинг нега ишдан кетгани ёки бўшатилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаяпти.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here