Даҳшат! 15 ёшли ўқувчи отишма содир этди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди

0

Мактабда юз берган отишмада уч киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.
Ўт очишда гумонланувчи — 15 ёшли мактаб ўқувчиси. 911 рақамига қилинган қўнғироқдан сўнг мактабга етиб келган полиция ўспиринни бир неча дақиқа ичида қўлга олган. Ҳужумнинг сабаблари ва ҳужумчининг исми маълум эмас. Бу машъум ҳодиса АҚШнинг Мичиган штати Оксфорд шаҳрида юз берган деб ёзмоқда “Daryo.uz” “Associated Press”га асосланиб.

Ҳодисада 14—17 ёшли мактаб ўқувчилари ҳалок бўлган. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда полиция машинасида жон берган. Жабрланганлар орасида — бир ўқитувчи ҳам бор, у елкасидан енгил жароҳат олган, айни пайтда касалхонадан чиқарилган. Қолган етти нафар ярадор ўқувчи шифохонада қолмоқда, баъзиларининг аҳволи оғир, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, гумонланувчи ярим автоматик тўппончадан ўқ отган. Қуролни унга бир ҳафта олдин отаси сотиб олиб берган. Қўлга олингач, ўқувчининг ота-онаси полиция бўлимига бориб, унга терговчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермасликни тавсия қилган.

Расмийларнинг маълумотларига кўра, отишмадан бир кун олдин маҳаллий ижтимоий тармоқларда мактабга ҳужум қилиш ҳақида таҳдидлар пайдо бўлган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here