Тошкент метросида ATTO ва HUMO карталари ишламаяпти

0

«Метротелеком»да техник узилишлар туфайли айрим бекатларда ATTO ва HUMO тўлов карталари ишламаяпти, деб хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» ахборот хизмати.

Таъкидланишича, метронинг баъзи бекатларида Wi-Fi орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Тўлов тизими билан боғлиқ муаммо сабаби хабарда келтирилмаган.

«Аммо QR кодли тўлов тизимларидан ҳамма бекатларда фойдаланишингиз мумкин», – дея қўшимча қилинган компания хабарида.

Аввалроқ, Тошкент метрополитенида «FacePay» тизими синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. «FacePay» технологияси биринчи бўлиб метронинг «Буюк Ипак йўли» бекатида синовдан ўтказилди, у мутлақо контактсиз ишлайди. Тўловни амалга ошириш учун махсус қурилма мижознинг юзини идентификация қилиши етарли бўлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here