Илон Маск яна 1 млрд долларлик акцияларини сотди

0

Tesla бош директори Илон Маск компаниянинг 934 мингдан ортиқ акциясини 1,01 миллиард долларга сотди. Бунга қадар Маск қисқа танаффусдан сўнг, акцияларни сотишни қайта бошлаган эди.

Қайд этилишича, Tesla раҳбари 2,1 миллион дона акциянинг ҳар бирини 6,24 доллардан сотган. Reuters агентлигига кўра, бизнесменда 2022 йил августигача фойдаланиш мумкин бўлган яна 10 миллион акция бор.

Маълум бўлишича, 8 ноябрь куни Илон Маск Twitter’да солиқларни тўлаш учун Tesla акцияларининг 10 фоизини (17 миллион) сотиш керакми ёки йўқми, деган сўровнома ўтказган. Бунга респондентларнинг 58 фоизи ижобий жавоб берган. Бироқ, Bloomberg маълумотларига кўра, акцияларни сотиш схемаси сўровнома ўтказилишидан олдин ишлаб чиқилган.

Аввалроқ Tesla раҳбари жами қиймати 9,8 миллиард доллардан ортиқ бўлган акцияларни сотгани хабар қилинганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here