Нима учун қишда момақалдироқ ва чақмоқ бўлмайди?

0

Момақалдироқ булути пайдо бўлиши учун иссиқ ва нам ҳавонинг кўтарилган оқимлари талаб қилинади. Ҳавонинг намлиги ҳарорат ошиши билан ортади. Юқори баландликларда ҳарорат ҳар доим бир хил – нолдан паст бўлади, лекин у ёзда ерга яқинроқлиги сабаб юқорироқ бўлади. Ҳарорат фарқи каттароқ, шунинг учун кўтарилган оқимларнинг интенсивлиги ёзда ҳам максимал бўлади.

Бундан ташқари, ёғингарчиликнинг барчаси, яъни ёмғир, дўл – электр зарядига эга. Улар кўп миқдорда йиғилганда, бу заряд кучаяди. Нам ёз ҳавоси юқори электр ўтказувчанлигига эга ва потенциал фарқнинг чиқиши момақалдироқ ва чақмоқ билан бирга келади.‌‌

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here