ТикТок 2021 йилнинг энг машҳур қўшиқлари рейтингини эълон қилди

0

ТикТок платформаси 2021 йилнинг энг машҳур қўшиқлари рейтингини эълон қилди.

«Уйдаги студияларда ёзилган битлардан тортиб, классикага айланган ва янги оҳанг билан қайтган хитларгача. Овозни баландроқ қилинг ва биз бу йили қайта-қайта тинглаган треклардан завқ олинг», дейилади платформанинг расмий сайтида.

Рейтингдаги етакчилик австралиялик репер Маскед Волфънинг «Астронаут ин тҳе Осеан» трекига насиб қилган. Иккинчи ўриндан Мåнескин гуруҳининг «Беггинʼ» треки кавери, учинчи ўриндан Попп Ҳуннаънинг «Аддералл» қўшиғи жой олган. Тўртинчи ўрин канадалик ижодкор ЭлйОттўнинг «СугарСраш» композициясига насиб қилган.

ТикТокъдаги энг машҳур треклар ТОП-5лигини Жастин Бибер ва Тҳе Кид Лароиънинг «Стай» қўшиғи ёпиб берган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here