Туркияда дунёдаги илк лазер қуролли дрон синовдан ўтказилди

0

Туркия томонидан ишлаб чиқарилган дунёдаги илк лазер қуролли дрон синовдан муваффақиятли ўтди. Эрен деб номланган дрон 500, 300, 100 метр масофадан ўт очди. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, барча синовлардан ўтган дрон Туркия ҳаво кучларига фойдаланишга топширилади.

ТÜБİТАК ва Асисгуард компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган Эрен дрони лазер қуроли ёрдамида портловчи унсурларни дистация йўқ қилиш имконини беради. Унинг максимал учиш баландлиги 3 минг метрни ташкил қилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here