Кун тарихи: 13 декабрь – Янги Зеландия кашф этилган кун

0

Австралия ва Антарктида ўртасида жойлашган Янги Зеландия саёҳатлар режалаштирилаётган вақтда кўпинча эътибордан четда қолиб кетади. Аслида эса ушбу мамлакат майдони Япония ҳудуди билан тенг келади, ўлкада 4,5 миллион киши ҳаёт кечиради. Оролнинг туб аҳолиси бўлмиш маорилар бу ерга милоддан аввалги 1250 йилда келиб жойлашишган.Янги Зеландия номини эшитган пайтингизда кўз олдингизга табиат манзаралари келиши табиий. Мамлакат ҳудудининг тўртдан уч қисмини табиат қўриқхоналари ташкил қилади. Бу эса унинг ҳудудидаги қўриқхоналарнинг ҳали кўп йиллар давомида бугунги кундагидек ҳолатда қолишини англатади.

Янги Зеландияда киви сўзи ҳеч қачон мевага нисбатан қўлланилмайди. Мамлакат ҳудудида яшовчи қуш тури, шунингдек ўлкада яшайдиган одамларнинг барчаси киви деб аталади.Янги Зеландия 1642 йилда голландиялик денгизчи Абел Тасман томонидан кашф қилинган. У жамоасининг бир нечта аъзолари маҳаллий маорилар томонидан ўлдирилгандан кейин мамлакатни тарк этган. Шундан кейин 1769 йилга қадар ушбу оролга европаликлар ташриф буюрмадилар. 1769 йили капитан Жеймс Кук оролга сузиб келди ва уни хариталарга ҳам киритди. Янги Зеландияга европаликлар етиб келмагунларига қараб маҳаллий маорилар пул нима эканлигини билишмаган.

Янги Зеландия одамлари тонг ёришишини бошқаларга нисбатан олдинроқ кўришади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here