Россияда Чевролет автомобилларини ташиётган автотрейлер ёниб кетди

0

12 декабрь куни интернетда Чевролет автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича «Ўзавтосаноат» расмий муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган, шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган.

Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here