Оппо «Аир Гласс» деб номланган смарт-кўзойнагини тақдим этди

0

Оппо ўзининг «Аир Гласс» деб номланган ақлли кўзойнагини тақдим этди. Янгилик қўшимча реаллик билан тўлдирилган бўлиб, у ўнг кўз қаршисида маълумот акс эттиради. Қурилма ИННО Дай 2021 конференциясида намойиш этилди.

Худди шунга ўхшаш маҳсулотлардан фарқ қилиб,  Оппо кўзойнаги фойдаланувчининг кўзи қаршисида виртуал 3Д обектлар ҳосил қилмайди, у кўз олдида 2Д проекциялар кўрсатади.

Қурилмани қўл теккизиш, овоз, қўл ва бош ҳаракати билан бошқариш мумкин. Дейлик, хабарларни кўриш учун бошни қимирлатишнинг ўзи кифоя. Бир нарсани қайд этиб ўтиш зарурки, смарт-кўзойнак Оппо смарт-соатлари ва смартфонлари билан бирга ишлайди.

Смарт-кўзойнакка Қуалсомм Снапдрагон 4100 просессори ўрнатилган бўлиб, у тинимсиз 3 соат, кутиш режимида эса 40 соат ишлаши мумкин. Қурилманинг умумий оғирлиги 30 грамм.

Қурилма Ви-Фи, Блуэтоотҳ ва ГПС билан ишлай олади, бундан ташқари ички динамика ва микрафонга эга.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here