“Дунё гўзали” танловининг финал босқичи қолдирилди

0

Бугун, 17 декабрь куни Пуэрто-Рикода ўтказилиши керак бўлган “Дунё гўзали” танловининг финал босқичи коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинди. Бунга танлов иштирокчиларининг бир нечтасида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабаб бўлган.

“Дунё гўзали-2021” танлови иштирокчиларини кузатиши керак бўлган вирусологлар ва тиббий экспертлар билан учрашиб, шунингдек Пуэрто-Рико Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан маслаҳатлашиб, танловнинг финал босқичини кейинроққа қолдириш қарори қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Вирус аниқланган иштирокчилар карантинга жойлаштирилган. Улар тез кунларда қўшимча тестлар топширадилар ва тўлиқ тузалиб кетганларидан кейин мамлакатни тарк этишлари мумкин бўлади.

Танловнинг финал босқичи келгуси 90 кун ичида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here