Рамзан Қодиров Туркияни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади.

0

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркия ҳукуматини Россияда жиноят содир этган террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади ва Россия Ташқи ишлар вазирлигини бу давлатга нисбатан дипломатик чоралар кўришга чақирди.«Чеченистон Республикаси парламенти, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва дин арбоблари вакиллари менга мурожаат этиб, Россияда жиноят содир этган ҳамда мамлакат ва республика раҳбариятига интернетда лой чаплаётган террорчиларни ҳимоя қилган турк ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қайтаришни сўрашди», – дея ёзган Қодиров ўзининг Телеграм каналида.Рамзан Қодиров Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга «ёки террорчиларни қўллаб-қувватлаш, ёки Россия билан шаффоф ва ҳалол муносабатларни олиб бориш» талабини қўйган.Қодировнинг таъкидлашича, «қидирувдаги бандитлар ва безорилар Туркияда бошпана топаётган, боғларни террорчилар номи билан аташ учун йиғилишлар ва тадбирлар уюштираётган бир пайтда» Чеченистон жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. У жавоб тариқасида Туркия турмаларидан бирида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Курдистон ишчи партияси асосчиси Абдулла Ўжалон номи Грознийда абадийлаштирилиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, Қодиров Россия Ташқи ишлар вазирлигини Туркия расмийларига қарши превентив дипломатик чоралар кўришга чақирди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here