Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус аварияга учради (фото, видео)

0

27 декабрь куни соат тахминан 21:40 ларда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳудудидан ўтган Олмаота—Бишкек автомобиль йўлида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ва “Mercedes” автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради “Zakon.kz”га асосланиб “Daryo.uz”.

Маълум қилинишича, ЙТҲ Олмаота—Бишкек автомобиль йўлининг 105-километрида содир бўлган. Йўлнинг музлагани оқибатида “Mercedes-Benz E-Class” ва шаҳарлараро автобус тўқнашиб кетган. Енгил автомобиль шарқий йўналишда Олмаота томон, автобус эса ғарбий йўналишда ҳаракатланаётган бўлган. Тўқнашув оқибатида “Mercedes” жарликка тушиб кетган, автобус эса ён томонга қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус тўла бўлган, “Mercedes”да эса 6 киши бўлган.

ЙТҲ оқибатида “Mercedes”да бўлган уч киши ҳалок бўлган, жумладан, автобуснинг енгил машина устига қулаши оқибатида қисилиб қолган бир қиз. Унинг жасади автобус кўтарилганидан сўнггина чиқариб олинган. Кейинроқ “Mercedes” машинасида ҳайдовчининг рафиқаси ва икки йўловчи ҳалок бўлгани маълум бўлган.

Шунингдек, жабрланганлар орасида автобус ва машина ҳайдовчилари, шунингдек, шифохонага ётқизилган “Mercedes”нинг икки йўловчиси ҳам бор. Автобус ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жўнаб кетган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси эса ўзига келган, икки йўловчининг аҳволи оғир.

Қайд этилишича, автобусда бўлган йўловчилар ҳодисадан бошқа автобусда манзилга олиб кетилган.

 

Таъкидланишича, ЙТҲдан сўнг, автобус йўловчилари кўчада ҳаво совуқ бўлгани сабаб гулхан ёққан. Улар автобусдан ўз буюмларини олиб кетиш учун, унинг тўғриланишини кутишган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

19 − fourteen =