Нукусда вояга етмаган икки бола муз остига тушиб кетди

0

29 декабрь куни 11 ёшли икки нафар бола Нукус шаҳри «Жанабазар» ҳудудидаги Қоскўл дренаж кўлида муз ўртасида қолиб кетган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ матбуот хизмати га таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни соат 16:45 ларда бошқарманинг 1050 қисқа рақамига чақирув келиб тушган.

Маълум бўлишича, «Жанабазар» ҳудудида жойлашган Қоскўл дренаж кўлида 2010 йилда туғилган икки нафар бола музда ўйнаш мақсадида дренаж кўлига борган ва муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетган.

Шундан сўнг, ўзлари ҳаракат қилиб музнинг қалин жойига чиқиб олган. Улар кўл ўртасидаги оролчада қолиб кетган. Муз ёрилгани туфайли болаларнинг ортга қайтиш имкони бўлмаган ва улар ёрдам келишини кутган.

Чақирув бўйича воқеа жойига ФВБнинг махсус отряди етиб бориб, муз устида қолиб кетган болаларни қирғоққа олиб ўтиб, воқеа жойида уларга биринчи тиббий ёрдам берилган ва малакавий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши, улар ота-онаси билан.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here