Туркиянинг энг гўзал актрисаси аниқланди

0

Туркиялик журналистлар томонидан мамлакатнинг энг чиройли актрисасини аниқлаш учун томошабинлар орасида сўровнома ўтказилди. Сўровнома иштирокчиларига танлаш учун актрисалар рўйхати тақдим этилмаган, улар ўзлари истаган актриса учун овоз беришлари мумкин бўлган.

Сўровнома натижаларига кўра, Туркиянинг энг гўзал актрисаси дея Фаҳрия Эвжен эътироф этилган. Рейтингдаги иккинчи ўриндан Туба Буюкустун, учинчи ўриндан эса Неслиҳан Атагул ўрин олган.

«Муҳташам юз йил» сериалидаги Феруза роли орқали машҳурликка эришган актриса Жансу Дере тўртинчи ўринга, айнан мана сериалда малика Ҳурижаҳон ролини ижро этган актриса Буржу Ўзберк эса бешинчи ўринга муносиб кўрилган.

Рейтингдаги олтинчи ўрин актриса Ханде Эрчелга, еттинчи ўрин эса Буржу Бирижикка насиб қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here