Ўзбекистон терма жамоасининг Японияга қарши учрашуви бекор қилинди

0

Япония футбол ассоциацияси коронавируснинг «омикрон» штамми туфайли Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувни бекор қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

“Маълумки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол ассоциацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди”, — дейилади ассоциация берган хабарда.

Шунингдек, қайд этилишича, айни вақтда ЎФА мутахассислари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу санада бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here