Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй қайтариб олинганига аниқлик киритилди (фото)

0

Туризм ва спорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй қайтариб олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Унга кўра, 7 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков чемпион ва унинг ота-оналарини Президент совғаси — 2 хонали квартира билан таништирган. Тарқатилаётган хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Яқинда шахматнинг рапид йўналишида ФИДE жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан ЪМард ўғлонʼ давлат мукофоти билан тақдирланди ва унга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калитлари топширилди.

Бироқ турли ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш орқали ўз обуначиларини кўпайтиришга одатланган блогерлар яна ъҳунарлариниʼ кўрсатишмоқда. Жумладан, улар уялмасдан Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй калитлари қайтариб олинди, деган мазмундаги хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишмоқда. Энг ёмони, халқимиз ҳам шу ёлғон хабарларга ишониб қолишаётганида. Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади.

Жаноб блогерлар, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ёлғон ва бўҳтон хабар тарқатганлик учун ҳам ўрнатилган тартибда жазо чоралари қўлланилади. Шундай экан, бирон маълумот тарқатишда аввал уни обдон текшириб, иғво ва бўҳтон эмаслигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина оммага тарқатишингизни маслаҳат берамиз. Ўзбекистонда цензура йўқ, бироқ бу сизга асосланмаган, ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш ҳуқуқини бермайди”, дейилади хабарда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here