Зуҳриддин Режаметов: «Шу тўғрисида гап очилса, уни тўхтатиб бўлмайди»

0

Актёр Зуҳриддин Режаметов берган интервьюсида синглиси, актриса Фотима Режаметовани нима йиғлата олишини айтди.

Зуҳриддин Режаметовнинг сўзларига кўра, жияни Фарангиз Режаметованинг вафотига қадар Фотима Режаметовани ота-онаси ҳақидаги гаплар йиғлатган. Қизининг вафотидан кейин эса уни шу ҳақдаги гаплар йиғлатади ва актриса ўзини тўхтата олмайди.

«Энг тез йиғлатадиган нарса отам билан онам эди. Ҳозирги пайтда қизи, Фарангиз тўғрисида гап очилса, ўзини тўхтата олмайди», — дейди актёр.

Маълумот учун, Фарангиз Режаметова 1993 йилда санъаткорлар сулоласида таваллуд топган. У Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети битирувчиси бўлган. Фарангиз Режаметова «Сеҳрли қалпоқча», «Уй бекаси» каби ўнлаб кино ва сериалларда роль ижро этган. Шунингдек, Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмида бош ролда ўйнаган. Актриса 2018 йилнинг 20 июль куни автоҳалокат туфайли 25 ёшида вафот этган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here