Ана холос! «Ошиқ» йигитни шарманда қилиш ва ўлим билан қўрқитган шахс қўлга олинди

0

Шу йилнинг 4 январь куни Чортоқ туманида яшовчи 27 ёшли И.А. Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Маълумотларга кўра унда 2021 йил ноябрь ойида Чортоқ туманида 20 ёшли А.Д. билан танишиб қолиб, телефон орқали гаплашиб юрганлигини, 2021 йил 30 декабрь куни эса 29 ёшли А.М. унга қўнғироқ қилиб, у танишиб ва гаплашиб юрган қиз унинг шаръий никоҳдаги хотини эканлигини айтган. А.М шу куни 3 нафар таниши билан биргаликда у билан кўришиб, 7.000.000 сўм пул талаб қилиб, пулларни бермаса, маҳалласига бориб, шарманда қилиб, кейин ўлдириш билан қўрқитиб келаётганлигини маълум қилиб,уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шу куннинг ўзида, мазкур ариза юзасидан Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, А.М. Чортоқ тумани марказида ўзининг таниши орқали кимёвий ишлов берилган 5.100.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here