Қўқон шаҳри судьяси ЙТҲга учради

0

Фарғона шаҳрида 3 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси M.U. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, ҳодиса Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.

Маълум бўлишича, M.U. бошқарувидаги «Нехиа-2» ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси X.A. бошқарувидаги «Нехиа-3» автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли орган ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here