Роналду агенти билан келажагини муҳокама қилмоқда

0

«Манчестер Юнайтед» юлдузи Криштиану Роналду агенти Жорже Мендеш билан  келажагини муҳокама қилмоқда.

Португалиялик футболчи “қизил иблислар”нинг айни пайтдаги ҳолатидан норози. Унга «МЮ»нинг танқид остида қолаётгани ва жамоа етакчиси сифатида унга ҳам иддаолар қилинаётгани ёқмаяпти. Боз устига, клуб бош мураббийи Ралф Рангникнинг иш услуби ҳам Криштиануга маъқул бўлмаяпти. У манчестерликларнинг ЕЧЛдан четда қолиб кетишидан хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «қизил иблислар» таркибида 21та учрашувда майдонга тушиб, 14 гол киритишга муваффақ бўлди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here