Иситмани туширишга ёрдам берувчи халқона усуллардан бири ўта хавфли бўлиб чиқди

0

Тиббиёт соҳаси мутахассислари тана ҳароратини туширишга ёрдам берувчи халқона усуллардан бири – баданга спирт суртишнинг хавфли жиҳатларини санаб ўтдилар.

«Спирт тери юзасига тушгандан кейин тезлик билан буғланишни бошлайди. Жараён одамда совқотиш ҳиссини пайдо қилади. Аммо, бу шунчаки ҳиссиёт, холос. Ушбу усул тери ҳароратини вақтинча туширади, шунга қарамасдан тананинг ички ҳарорати бунинг ўзи билан пасаймайди», дейилади хабарда.

Тана ҳароратини спирт ёрдамида туширишга уриниш титроқ ва қалтирашга сабаб бўлиши мумкин.

Шу тариқа, организм сизга жуда совуқ эканлигидан дарак беради. У мазкур белгиларни енгиб ўтиш учун тананинг умумий ҳароратини янада кўтаришга ҳаракат қилади.

Мутахассисларнинг айтишларича, баданга спирт суртиш болалар учун хавфли бўлиши мумкин.

«Спирт – заҳарли модда ва тери орқали танага сингиб кетади. Болаларнинг териси эса катталарникига нисбатан нозик ва юпқа бўлади. Уларнинг терисига спирт суртиш эса куйишлар, дерматит ва аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин», дейди мутахассислар.

Шифокорлар тана ҳарорати 38,5 даражагача кўтарилмаса, уни туширишга ҳаракат қилмасликни, бу вақтда хона ҳароратидаги тоза сув ичиб туришни маслаҳат беришади. Мана шунда организм етарли миқдорда тер ишлаб чиқаради ва бутун баданни табиий усулда совитади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here