Уилл Смит “Олтин глобус” мукофотини олди

0

Голливуднинг таниқли актёри Уилл Смит “Драматик фильмдаги энг яхши эркак роли” учун “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритди. Унга нуфузли мукофотни “Қирол Ричард” фильмидаги роли олиб келган.

Мазкур йўналиш бўйича мукофотга Бенедикт Камбербетч, Хавер Бардем, Дензел Вашингтон ва Махершала Алилар даъвогарлик қилаётган эди.

Таъкидлаш керакки, бу йили маросим эфирга узатилмаган ва ёпиқ ҳолатда ўтказилган. Унда ҲФПАнинг бир нечта аъзолари ва мукофотни қўлга киритган юлдузларгина иштирок этганлар. Ғолиблар рўйхати эса ташкилотчилар томонидан академиянинг расмий сайтида эълон қилинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here