Улар 9 йилдан буён бирга яшайди.Лекин…

0

Болливуднинг минглаб мухлисларга эга бўлган актрисаси Карина Капур ҳамкасби ва турмуш ўртоғи Саиф Али Хон фарзандларига қандай муносабатдалиги ҳақида гапирди.

Актриса 9 йилдан буён актёр Саиф Али Хон билан бирга ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг биринчи фарзанди 2016 йилда, иккинчи фарзанди эса 21 февралда туғилган. Карина Капур маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида турмуш ўртоғи ва унинг фарзандлари билан боғлиқ муносабатлари ҳақида гапирди. Актриса Саиф Али Хоннинг яхши ота эканини, фарзандларига етaрлича оталик меҳрини беришини, ўғиллари турмуш ўртоғи бирга бўлганда ўзини жуда ҳам хотиржам ҳис этишини айтган.

«Саиф Али Хон жуда ҳам яхши ота. Мен унинг фарзандларимизга етарлича меҳр беришига ишонаман, шу билан бирга уларни бирга кўрганимда ўзимни хотиржам ҳис этаман. Болаларимиз жуда шўх, уйда тартиб-интизомни ушлаш, уларнинг қилаётган ҳар бир ишидан хабардор бўлиб туриш Саиф Али Хон учун муҳим масалалардан бири. У фарзандларига ҳар доим эътиборли бўлган», — дейди актриса.
Маълумот учун, актриса Карина Капур дунёга машҳур актёр Раж Капур авлодидан. Саиф Али Хон эса она томондан таниқли ёзувчи Рабиндранат Тагорга қариндош ҳисобланади. Актёр Карина билан турмуш қуришдан олдин актриса Амрита Сингҳга уйланган ва унинг бу турмушидан икки нафар фарзанди бор. Ижодий жиҳатдан Карина Капур Саиф Али Хонни ортда қолдирган, фильмлар сони бўйича Карина 50 та, актёр эса 40 та фильмда суратга тушган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here