Ўзбекистон товар-хомашё биржасида пахта ёғи ва шакар нархи пасайди

0

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” очиқ савдоларида 3-9 январ кунлари жами 1 триллион 371,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Бу ҳақида биржа матбуот хизмати хабар берди.

Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйган. Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1309 тонна пахта ёғи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 53 харидор иштирок этган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 327 тоннани ташкил қилган.

Қайд этилишича, кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 442,9 минг сўмдан 15 350,4 минг сўмгача, яъни 6,6 фоизга пасайган.

Шунингдек, биржанинг шакар бозорида ҳам нархлар пасайиши қайд этилган. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 499 тонна шакар қўйилган ва улардан 10 397 тоннаси сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 48 харидор иштирок этган.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8202,1 минг сўмдан 8007,8 минг сўмгача, яъни 2,4 фоизга пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 8194,7 минг сўмни ташкил этган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here