Нурсултон Назарбоевнинг қизи ҳозир қаердалигини “Instagram” сотиб қўйди

0

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева мамлакатдаги воқеаларга “Instagram” орқали изоҳ берганидан сўнг журналистлар унинг Қозоғистонда эмас, Бирлашган Араб Амирликларида эканини билиб қолишди.

Шундан кейин Алия “Facebook” ва “Instagram”даги саҳифаларини ўчириб ташлаган ёки уларга киришни бутунлай чеклаб қўйган.

Алия Назарбоева собиқ президент оиласининг вакилларидан биринчи бўлиб Қозоғистондаги сўнгги воқеаларга изоҳ берганди. «Жабрланганлар ва қурбонлар туфайли ҳис қилинадиган оғриқ ва афсусларни сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Мен барча қурбонларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдираман. Барчамиз учун бу аянчли сабоқ тарихимизда сўнггиси бўлиб қолсин», — деб ёзган эди у.

Назарбоева ўз постида отасини ҳам тилга олган, лекин унинг қаердалиги ва аҳволи ҳақида бирорта тафсилот бермаган. «Сиздан келаётган руҳлантирувчи сўзлар учун раҳмат. Отамни маънавий қўллаб-қувватлаётганингиздан миннатдорман, у бугунги кунда турли вилоятлар аҳолисидан кўплаб хатлар олмоқда», — деб ёзган Алия Назарбоева.

Нурсултон Назарбоев сўнгги марта 2021 йилнинг 28 декабрида омма олдига чиққан эди. Унинг матбуот котиби ҳам, қозоғистонлик дипломатлар ҳам Назарбоевнинг Нур-Султонни тарк этмагани ҳақида баёнотлар берса-да, республикада кўпчилик бу маълумотга ишонмаяпти.

Худди шундай ҳолат Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзоларига ҳам таллуқли. Айни вақтда Қирғизистоннинг 24.кг нашри хабарига кўра, собиқ президентнинг укаси Болат Назарбоев аввалроқ қозоқ-қирғиз чегарасини кесиб ўтган ва Бишкекдан Дубайга учиб кетган.

Ушбу нашр 13 январь куни “Instagram”нинг «Ҳисоб маълумотлари» функциясига таяниб, Алия Назарбоеванинг жойлашган жойи БАА эканига эътибор қаратди. Шундан сўнг кўп ўтмай, Алиянинг “Instagram” саҳифасига кириш ёпилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here