Қаҳвани тонгда ичиш керакми?

0

“Қаҳвани тонгда ичиш керак – бу вақт организм кофеинни яхши қабул қиладиган энг яхши пайтдир” деган қараш қай даражада тўғри? Қуйида шу фикрга аниқлик киритамиз.

Бир финжон қаҳва кўпчилик учун тонгги маросимга айланиб бўлган. Қаҳвани тонгда ичиш кераклиги, бошқа вақтларда ичилса, ишлаш учун ҳалақит бериши ёки уйқу режимини бузилиши билан асосланади. Тонгда қаҳва ичишга ўрганиб қолганлар эса, тонгда ичилган қаҳва уларга куч беришини, бошқа пайтлар эса куч берса ҳам узоққа чўзилмаслигини таъкидлашади.

Олимларнинг таъкидлашича, аввало тонгда қаҳва ичиб, кейин югургани чиқиш керак. Қаҳва ўт пуфагида тош йиғилиши, Альтсгеймер ва Паркинсон касаллиги эҳтимолини камайтиради ва ақлий қобилиятни яхшилайди.Қаҳва ичишнинг энг яхши вақти тонгдан сал кечроқ, куннинг иккинчи ярмига яқинлашган вақтдир. Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, эрталабки соат 9 дан кейин, организмда кортизол гормони миқдори кам пайтда ичиш керак.

Кортизол гормони асосан қўрқув ва стресс билан боғланилади, шунингдек у инсон энди уйғонган ва ухлаётган вақт оралиғидаги кундалик фаолиятни тартибга солади. Агар қаҳва организм кўпроқ кортизол ишлаб чиқарадиган пайтда ичилса, кофеинга қарамлик пайдо бўлади. кортизол тонгда сизга куч берувчи табиий манбаа бўлиб, организм уни ишлаб чиқарадиган пайтда қаҳвага ҳожат йўқ.

Тадқиқотлар кўрсатишича кортизол организмда энг кўп учрайдиган пайт эрталабки 6 дан 10 гача (асосан 8-9) вақт оралиғидир. Шунинг учун ҳам қаҳвани соат 10-12 ёки 14:00-17:00 оралиғида ичиш керак. Шунда уйқу режимингиз бузилмайди.Бош мия электрофизиологияси мутахассиси таъкидлаши бўйича, юқоридаги вақтлар кўпчиликка мос келиши мумкин, аммо яшаш жойига қараб вақтлар фарқ қилиш мумкин. Шунингдек, қаҳва энди уйғонган инсон учун зарарли ҳисобланади ва уни соат 10 дан олдин ичиш керак эмас. Тунда ҳам қаҳва яхши таъсир қилади, аммо бу билан уйқу вақтини бузиб қўйишингиз мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here