Қуёш тизими улкан космик пуфак ичида жойлашган – олимлар

0

Америкалик олимлар Қуёш тизими ва уни қуршаб турган самовий жисмларнинг эволюцияси тарихини моделлаштиришди. Бунинг натижасида Ер сайёраси ва унинг атрофида жойлашган самовий жисмларнинг барчаси улкан космик пуфак ичида эканлиги ҳақидаги тахмин илгари сурилди.

Олимларнинг айтишларича, космик пуфак диаметри 1000 ёруғлик йилига тенг. Таъкидлаш керакки, «Маҳаллий» деб ном берилган ушбу пуфак олимлар учун янги кашфиёт эмас, мутахассислар уни бир неча ўн йиллардан бери ўрганиб келишади.

Олимларнинг айтишларича, Қуёш тизимидан 500 ёруғлик йили узоқлигида, пуфак юзасида юлдузларнинг ҳосил бўлиш ҳудуди мавжуд ва энг ёш юлдузлар айнан мана шу ерда жойлашган. Пуфак бундан 14 миллион йил аввал юлдузларнинг портлаши натижасида ҳосил бўлган.

Айни вақтда космик пуфак секундига 4 миль тезликда кенгайиб бормоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

six − three =